Андижон 24

АНДИЖОНДА ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН БЕПУЛ ТИББИЁТ НИҚОБЛАРИ ҲАМДА ГИГИЕНИК ВОСИТАЛАР ТАРҚАТИЛДИ


19.03.2020   2255

Ички ишлар ходимларини коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон шаҳридаги жамоат жойларида, бозорлар ва вокзалларда хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати ходимларига Андижон вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари ҳамкорлигида тиббиёт ниқоблари ҳамда гигиеник воситалар тарқатилди.

Шунингдек, коронавирус касаллиги тарқалган вақтларда ўам ўзининг хизмат бурчини сидқидилдан бажариб, аҳолига намунали транспорт хизматини кўрсатаётган транспорт ташкилотлари ходимларига миннатдорчилик сифатида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан вокзаллар ва йўналишларнинг охирги бекатларида тиббиёт ниқоблари тарқатилди.

Андижон вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Фазлиддин Бурхановнинг хабар беришича шу кунларда вилоятда хизмат қилаётган барча профилактика инспекторлари ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимларига ҳам 20000 (йигирма минг) дона тиббиёт ниқоблари ва 500 (беш юз) дона гигиеник воситалари тарқатилиши режалаштирилган.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати.