Андижон 24

АНДИЖОНДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (ФОТОРЕПОРТАЖ)


09.05.2021   4695

Маросимнинг иккинчи қисмида тадбир иштирокчилари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида Андижон шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюрдилар. Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Ушбу сана муносабати билан турли идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Бу ерга келган ёшлар ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида хулосалар чиқардилар.

«auz.uz» online гуруҳи.