Андижон 24

АНДИЖОНДА ХАСТАЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА


27.03.2020   12178

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 мартдаги "Корона-вирус инфекцияситарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида жойларда карантинда сақланаётган шахсларни бир-биридан ажратган ҳолда улар ўртасида касаллик тарқалишининг максимал олдини олиш имконини берувчи махсус объектлар қуриш вазифаси алоҳида кўрсатиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, Избоскан тумани Янгизамон массивида минг ўринли турли касалликларни даволаш комплекси қурилиши бошланди.

Янги тиббий муассаса учун аҳоли яшаш манзилларидан анча узоқ бўлган, фойдаланилмай турган 15 га. ер майдони танланди. Бугун кўпчиликни ташвишга солаётган коронавирусдан халқимизни сақлашга 3 минг нафардан ортиқ қурувчи бел боғлаган. Биринчи куннинг ўзида текислаш билан бир қаторда бетон ишларига киришилди. "Хакан автоинвест" масъулияти чекланган жамиятибунёдкорлари дастлабки қазиш ишларини амалга ошириб, ҳамкасбларига иш кўламини очмоқдалар.

Қурилиш майдонидаги уюшқоқлик тез кунларда аҳоли саломатлигига хизмат қилувчи замонавий янги маскан қад ростлашини кўрсатмоқда. Асосийси, соҳа вакиллари халқимиз саломатлиги тарафдоридир.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган суратлар.