Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА ХАЛҚАРО ЁШЛАР ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ


04.11.2019   5907

Ушбу таклиф вилоят ҳокимининг ёшлар билан бўлган учрашувида маъқулланди

Ёшлар ўз салоҳиятини янгиланаётган Ўзбекистон шароитида тўлиқ намоён этишлари вилоятимиз миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларда ҳам ўз амалий ифодасини топиши зарур. Айнан шу фикр вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг ёшлар билан бўлган навбатдаги учрашувида бош мавзу бўлди.

Вилоятимизда 14-30 ёшдаги фуқаролар сони бир миллион саккиз юз минг нафарни ташкил қилади. Шиддатли ўзгаришларда уларнинг билими, интилишлари, ҳаракати катта аҳамиятга эга. Биргина мисол, 19-20 октябрда бўлиб ўтган "Open Andijan" I Халқаро инвестиция форумига ташриф буюрган беш юздан зиёд меҳмонларга кўнгиллилик асосида 80 нафар таржимон йигит-қиз хизмат қилдилар. Қисқа, аммо мулоқотларга бой анжуманнатижалари кўп жиҳатдан музокаралар олиб бориш савияси билан боғлиқ бўлди.

Хитойда вилоятимиз ёшларидан 21 нафари таълим олмоқда. Улар ҳам ўқиш баробарида Андижонга хориж инвестицияларини олиб киришга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бундай интилишларни Голландия, Германия, Дания каби давлатларда билим излаб юрган, нуфузли компанияларда меҳнат қилаётган йигит-қизларимиз мисолида келтириш мумкин.

Вилоят ҳокими ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муваффақиятлар, мавжуд муаммолар ва режалар хусусидаатрофлича тўхталиб, ёшларни ҳартарафлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди ва очиқ мулоқотга чорлади.

Андижонда халқаро ёшлар форумини ўтказиш, туризмни ривожлантириш мақсадида соҳага оид вилоят ташкилотларида гид хизматларини йўлга қўйиш каби таклифлар тушди. Шунингдек, айрим ташаббуслар илгарисурилди. Учрашув давомида илғор ёшлардан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг совғалари топширилди.

Рустамжон Эшонов.