Андижон 24

АНДИЖОНДА ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНДИ (+ФОТОРЕПОРТАЖ)


07.03.2021   2315

Андижон шаҳридаги «Тошкент Премиум» тантаналар саройига йиғилган фидоий ва меҳрибон онахонлар, халққа беминнат хизмат қилаётган тиниб-тинчимас опа-сингилларимиз эҳтиром ила кутиб олинди.

Вилоят ҳокими, Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни табриклаб, эришаётган ютуқларимизда уларнинг хизматлари беқиёс эканлигини эътироф этди.

Узоқ йиллар турли соҳаларда жонкуярлик билан хизмат қилган, ҳам давлат ишини, ҳам оиласининг тотувлигини таъминлаган онахонларнинг бир гуруҳига «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини топширди.

- Аёл учун энг катта мукофот бу эътибордир, - дейди «Мўътабар аёл» нишони соҳиби, хунарманд МаликахонШокирова. – Байрам арафасидаги бундай эътибор кўнглимизни тоғ қадар кўтарди.

Шунингдек, вилоятимиз равнақига ҳисса қўшиб, тадбиркорлик фаолияти ва жамоат ишларидаги жонбозлиги билан ажралиб турган опа-сингилларимиздан бир гуруҳи вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Кўнгиллари баҳорий байрам шукуҳи, эртанги кунга ишонч, бахт, меҳр ва садоқат туйғулари билан тўлган хотин-қизлар бундай ёруғ кунларга шукроналар айтиб чарчамадилар.

Файзли даврада таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона хуш кайфият улашди.

«auz.uz» online гуруҳи.