«102» хабарлари

АНДИЖОНДА ГИЁҲВАНДЛИК, ПСИХОТРОП ВА БОШҚА ТУРДАГИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА


28.02.2020   999

Жорий йилнинг 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Андижон шаҳрида ноқонуний равишда ташкил этилган «Дори бозор»ларда тезкор тадбирлар ўтказилди. Тадбир давомида 7 нафар аёллардан жами 1542 дона турли психотроп, кучли таъсир этувчи ва бошқа турдаги дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Жумладан, М.М.дан жами 27 турдаги 765 дона, А.Г.дан жами 7 турдаги 272 дона, О.М.дан жами 6 турдаги 67 дона, Ю.А.дан жами 2 турдаги 48 дона, А.Д.дан жами 16 турдаги 277 дона, Н.Н.дан жами 3 турдаги 23 дона, Ф.Н.дан жами 6 турдаги 90 дона гиёҳвандлик, психотроп ва бошка турдаги дори воситалари олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича худудий ички ишлар бўлимлари томонидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати телеграмм канали.