ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА ФУҚАРО 22 ЙИЛДАН СЎНГ ПАСПОРТ ОЛДИ


23.07.2020   3446

Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Қурванбай Қосимов Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

1965 йилнинг 12 апрелида Жалақудуқ туманида туғилган, шу туманнинг Ғайрат маҳалласида истиқомат қилиб келган. 1992 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, яъни ушбу Қонун кучга киргандан сўнг доимий рўйхатдан ўтганлиги сабабли Қурванбай паспорт олмаган эди.

Вилоят ҳокимининг Жалақудуқ туманида бўлиб ўтган аҳоли билан мулоқоти давомида Қ.Қосимов ушбу масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат ўрганиб чиқилиб, ижобий хал этилди.

-22 июль куни унга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди, - дейди вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи М. Раҳимов.