Андижон 24

АНДИЖОНДА ФАВВОРАЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР БАЙРАМ САЙЛИГА АЙЛАНДИ


01.05.2019   991


Ўзбекистонда 1 май - Фавворалар куни сифатида кенг нишонланиши ҳақида эшитган бўлсангиз керак. 2014 йилдан бери мазкур сана муносабати билан ўтказиб келинаётган байрам сайиллари, маданий-маърифий тадбирлар халқимизга жўшқин кайфият улашмоқда.

Андижон шаҳрининг “Регистон” номли майдонида ташкил этилган маросимда ҳудуддаги мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари томонидан уюштирилган концерт дастури кенг жамоатчилик, шаҳар аҳолиси ҳамда узоқ-яқинда келган меҳмонларда ёрқин таассурот уйғотди. Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, бир гуруҳ истеъдодли ёшлар билан мулоқотда бўлди.

Андижон шаҳрида айни пайтда 43 та фаввора ишлаб турибди. Уларнинг теварак-атрофи кўкаламзорлаштирилиб, халқимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун ўриндиқлар ўрнатилган. Фаввораларнинг шиддатли ҳаракати, хушбўй гулу чечаклар ифори, соя-салқин дарахтларнинг майин шаббодада тебранишлари, болалик қувончидан сармаст кичкинтойларнинг шўх-шодон қийқириқлари уйғунлашиб, ҳар қандай кишининг баҳри дилини очади.

Моҳинур АЗИЗОВА,

auz.uz мобиль мухбири