Андижон 24

АНДИЖОНДА БУТУН ЖАҲОН МЕТРОЛОГИЯ КУНИ НИШОНЛАНДИ


20.05.2019   1928

Андижон машинасозлик институтида 20 май – Бутун жаҳон метрология кунига бағишланган “Халқаро ўлчашлар тизими - фундаментал яхшироқ” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманда институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Андижон вилоят синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси, Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси илмий ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг метрология хизмати ходимлари қатнашдилар.

Метрология сохасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни тахлил қилиш, сохага оид муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, юқори малакали метрологлар тайёрлаш бўйича олиб борлаётган ишларни янада жадаллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир институт “Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти” кафедраси мудири проф. Нажмиддин Мўминов маърузаси билан бошланди.

Анжуманда Андижон машинасозлик институти профессор-ўқитувчилари, кўзга кўринган соҳа ҳодимлари ҳамда “Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти” йўналишида тахсил олаётган бир қатор магистр ва талабаларнинг метрология бўйича илмий тадқиқот маърузалари тингланди.

- Метрология ўлчашлар тўғрисидаги фандир, Инсон ақл-идроки, заковати билан ўрганаётган, шакллантираётган ҳамда ривожлантирган қайси фанни, унинг йўналишини олмайлик, албатта ўлчашларга, уларнинг турли усулларига, ўзаро боғланишларига дуч келамиз -дейди профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор, Россия ва Украина метрологлар Академияси академигиОртиғали Хакимов. Бу ўлчаш усуллари ва воситалари ёрдамида уларнинг бирлигини, ягона ўлчашни талаб этилган аниқликда таъминлаш метрология орқалигина амалга оширилади. Шу сабабдан ҳозирдаги қайси бир фан, илмий йўналиш, у ҳоҳ табиий, ҳоҳ ижтимоий бўлмасин, албатта у ёки бу даражада метрология билан боғлиқдир.

Тадбир сўнггида метрология сохасида ютуқларга эришаётган ва илмий-тадқиқот ишларни олиб бораётган бир қатор профессор-ўқитувчилар ва талабалар институтнинг фахрий ёрлиғи ва қимматбахо совғаларибилан тақдирланди.

Хайрулло ВАСИЕВ

Андижон Машинаслик институти “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” кафедраси катта ўқитувчиси, матбуот ва ахборот хизмати ходими