ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА «БОШҚАРУВ ТАШКИЛОТЛАРИ» ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА. УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ? (+видео)


31.05.2021   973

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жойларда ҳозирда фаолият олиб бораётган, ҳамда янгитдан ташкил этилаётган «Бошқарув ташкилотлари» ходимлари, ҳамда ширкатлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Тадбир давомида вилоят раҳбари соҳадаги ютуқ ва камчиликлар, қилиниши керак бўлган долзарб вазифалар юзасидан ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Андижон вилоятида ўтказилган хатлов натижасига кўра, мавжуд 295 та ширкатларнинг молиявий (кредит қарздорлиги) ҳамда моддий техник ҳолати юзасидан 3 тоифага (яхши, ўрта, оғир) ажратилди.

Бунга кўра,14 та“яхши”, 73 та“ўрта”, 208 та “оғир” тоифадаги ширкатлар белгилаб олинди..

Ширкатларнинг бугунги кундаги молиявий ҳолати ночорлиги, ширкат раислигига тасодифий (тўғри келган) шахсларнинг сайланиши, хизмат кўрсатиш даражаси, иш унумининг йўқлиги, моддий техник базаси йўқлигини инобатга олиб, ўтган йилларда таъмирланган уйларнинг умумфойдаланишдаги қисмларини сақлаб қолиш мақсадида, ширкатлар ўрнидан “Бошқарув ташкилотлари” ташкил этилмоқда.

1. Юнусобод тажрибаси асосида 2020-2021 йилларда Андижон вилоятида жами 25 та (Андижон шаҳрида 10 та, қолган шаҳар ва туманларда 1 тадан 15 та)янги “Бошқарув ташкилоти”ни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, Бугунги кунда 16 таси фаолият юритмоқда.

Ҳозирда, 16 та “Бошқарувташкилотлари”томонидан 326 та(18%) уйларга (асосан янги уйларга) хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Мисол учун, Андижон шаҳар “Ўзбегим” МФЙ ҳудудидаги янги қурилган 31 та кўп қаватли уйлар ва ундаги 1378 та хонадонларнинг умумфойдаланувдаги қисмларини сақлаш ва таъмирлаш учун “намунавий” тарзда “21-аср обод уйлари” МЧЖ бошқарув ташкилоти ташкил этилиб, 16 нафар (фаррош, боғбон, сантехник, электрик, лифтёр) ишчи ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, ушбу ишлар Хонобод шаҳар 1 та (67 та уйларга) ҳамда Пахтаобод туманида 1 та(11 та уйларга) хизмат кўрсатиш “намунавий” тарзда йўлга қўйилди.

2021 йил якунига қадар Юнусобод тажрибаси асосида яна 9 та бошқарув ташкилотлари ташкил этилади.

2. Бундан ташқари, кредит қарздорлиги мавжуд ҳудудларда тажриба тариқасида синов тариқасида янги бошқарув ташкилоти ташкил этилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги (1-, 2-кичик даҳаларда)“Ёйилма” ва “Соғлом авлод” МФЙлардаги кўп қаватли уйлар ва туташ ҳудудларга “профессионал” даражада хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Тажриба” тариқасида 1 та “Бошқарув ташкилоти” ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, Ҳозирда “Меропа” МЧЖ бошқарув компанияси ташкил этилди.

Ҳудудда, 4 минг 980 та хонадонлардан иборат 134 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уйларнинг умумий майдони 230 минг кв.м,туташҳудудлари 410 минг кв.мни(жами 640 минг кв.м) ташкил этади.

Шунингдек, ушбу бошқарув компанияси ҳудудида 3 та мактаб, 6 та болалар боғчалари, 1 та коллежларга ҳам коммунал ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилади.

Ҳудуддаги 134 та уйлар 26 та ширкатларга бириктирилган бўлиб, (Алоқа банк, Халқ банки, Инфинбанк, Ипак йўли банки) тижорат банкларидан (2021 йил 1 май ҳолатига)11,4 млрд. сўм кредит қарздорлиги, шундан 3,4 млрд.сўми муаммоли муддати ўтган қарздорликни ташкил этмоқда.

Ушбу ҳудуддаги ширкатларнинг кредит қарздорикларини 2 йил муддатга кечиктириш билан янги “Бошқарув ташкилоти” ташкил этилиб, 134 та уйлар ҳамда ҳудуддаги 157 та нотурар (савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш шахобчалари ва бошқалар) объектларни қамраб олиш, сифатли коммунал хизматлар кўрсатиш ва 20 дан ортиқ турдаги “сервис” хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, ташкилотни “профессионал” тарзда ташкил этиш, ҳудудни коммунал ва сервис ҳизматлар билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида, 52 та мутахассис ишчи кучи яратилади. Шундан, 2 таси (24 соат фаолият кўрсатувчи) “Тезкор диспетчерлик хизмати”, 4 та ҳудуд раҳбарлари, 30 та боғбон ва фаррошлар, 1 та ишлаб чиқариш устаси, 6 таси сантехник, электрик ҳамда пайвандчи, 1 та токар
8 таси маъмурият ҳодимларини ташкил этади.

Шу билан бирга, ташкилот кўп қаватли уйларда юзага келган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш ва аҳолини ташкилотга бўлган ишончини янада ошириш мақсадида, 1 дона Дамас (Ван) автомобили, 1 дона мотороллер (МУНИС) ҳамда кичик механизмлар билан таъминланади.

Таҳлиллар натижасига кўра, янги ташкил этилган “Меропа” МЧЖ “Бошқарув ташкилоти”га 134 та уйларнинг умум фойдаланувдаги қисмларини сақлаш, таъмирлаш ва уйларга туташ бўлган ҳудудларини ободонлаштириш хонадонлар умумий майдони ҳар-бир кв.м учун 750 сўмдан ҳисобланиб, (ўртача) 2 хонали
57 кв.м квартира учун бир ойига 42 минг сўм, 3 хонали 68 кв.м квартира учун 51 минг сўмга тўғри келиб тўлов бўйича аҳолига қийинчилик келтириб чиқармайди.

Бундан ташқари, нотурар жой мулкдорлари ҳар ойда 1 кв.м учун 1000 сўм тўлов қилиш бориши йўлга қўйилади.

Дастлабки ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, 134 та уйлардаги хонадонларнинг умумий майдони 230 минг кв.мни ташкил этиб, ҳар бир кв.м учун 750 сўмдан ҳисобланганда бир ойда “Бошқарув ташкилоти”га 188,3 млн. сўм маблағлар жамланади.

Ушбу маблағларнинг 68,7 млн. сўми (36%) ташкилот ишчилари учун иш хақи, 58,4 млн. сўми (31%) таъмирлаш, тозалов ишлари учун сарфланиб, 15% яни 28 млн.сўм муаммоли тўловларни (риск) ташкил этса ҳам, ташкилотга ҳар ойда 32,9 млн. сўм (18%) соф фойда қолишига ва ушбу маблағлар жамағарилиб, келгусида кичик даҳаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш ва уйларда босиқма-босқич таъмирлаш ишиларини амалга оширишга сарфланади.

Ҳар бир уйдан биллинг тизими асосида маблағлар йиғилиб, маблағлар алоҳида ҳисоб варақа очган ҳолда амалга оширилади.

Ҳозирда, янги ташкил этиладиган “Бошқарув ташкилоти” учун шу ҳудуддан бино ажратиш, ҳамда архитектура ва кадастр идоралари томонидан хизмат кўрсатиладиган аниқ ҳудудини белгилаш ишлари бошланган.

Тажриба тариқасида ташкил этилаётган “Бошқарув ташкилоти”ни фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, шаҳарлар ва туманлардаги ишсиз фуқароларни вилоятда ташкил этилган “Аҳолини касб ҳунарга ўқитиш макази” ҳамда “Ишга марҳамат мономаркази”да малакасини ошириб, бепул ўқитилади ҳамда маҳаллий бюджетдан зарур асбоб-ускуналар билан таъминланади.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.