ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


10.09.2020   1464

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимизда турли миллат вакилларини эркин яшашлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг таълим олиш жараёнларини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги кўрсатмаларига асосан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жорий йилнинг 10- сентябрь куни Андижон шаҳрида жойлашган вилоятимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакилларининг фарзандлари таҳсил оладиган, рус тилига ихтисослаштирилган 2-сонли умумтаълим мактабида устозлар ва битирувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, 11-синф битирувчилари билан ҳам суҳбатлашиб, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга имтиёзли кредит олинишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берди.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ.