Андижон 24

АНДИЖОНДА БИР СУТКАДА 3700 ТА ЧАҚИРУВ ҚАЙД ЭТИЛМОҚДА(+ВИДЕО)


30.07.2020   4645

103” хизматида бир суткада 3600-3700 чақирув қайд этилмоқда. Мурожаат қилганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун 239 та бригада тузилган. Яқинда 16 та “Дамас” махсус автомашиналари олиб келинди. Яна келтирилиши кутилмоқда. Эҳтимолли фавқулотда ҳолат юзага келишини назарда тутиб, қўшимча равишда малакали кадрлар, операторлар, ҳайдовчилар, транспорт воситалари заҳираси шакллантирилмоқда.

Шу ўринда аҳолидан асоссиз равишда мурожаат қилмаслик ҳам мақсадга мувофиқ. Касаллик аломатлар сезилганда “103” хизмати билан бир қаторда фуқаролар ўз ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасалари (поликлиника, ҚВП, ҚОП) хизматидан фойдаланишлари ҳам мумкин.

«auz.uz» online гуруҳи.