«102» хабарлари

АНДИЖОНДА БЕШТА АВТОМАШИНА ИШТИРОКИДА ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ


10.11.2020   2186

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, 9 ноябрь куни соат 15:30 ларда Олтинкўл тумани, "Қўштепа" МФЙ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Шаҳрихонлик фуқаро И.Ш. бошқарувидаги “Исузи” олтинкўллик фуқаро З.Қ. бошқарувидаги “Лабо” автомобили билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда “Лабо” автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, иккита “Нексия” ва битта “Дамас” билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Тўқнашувда “Лабо” йўловчиси, Андижон шаҳрида яшовчи Қ.Ж. тан жароҳати олгани учун касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Андижон | Kun.uz