АНДИЖОНДА БАРЧА БОЗОРЛАР, САВДО ДЎКОНЛАРИ БИР МАРОМДА ИШЛАМОҚДА, НАРХ-НАВОНИНГ ОШИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЯПТИ
16.03.2020 27503
Ўзбекистонда ҳам коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакат аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа зарур харидлар учун ўзини савдо нуқталарига урди.
Натижада бозорлар, йирик дўконлар харидорлар билан гавжум бўлмоқда. Харидорлар асосан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишмоқда. Улар картошка, пиёз, сабзи, ун, мой, хамиртуруш, тухум, ҳожатхона қоғози, нам сочиқчалар ва исириқ ғамлашмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, вилоятдаги барча бозорлар, савдо дўконлари бир маромда ишламоқда, нарх-навонинг ошишига йўл қўйилмаяпти. Ҳокимликлар, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, депутатлар томонидан тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар ўтказиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, ахолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими ташаббуси билан бозорлар, қатор маҳаллалар гузарларида ярмаркалар ташкил этилиб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди.
Айни пайтда Андижон шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида
Мол гўшти (
Сабзи (
Пиёз (
Картошка (
Гуруч (
Туҳум (1 дона)-500 сўмдан 600 сўмгача
Ун (
Ёғ (
Бундан ташқари туман (шаҳар) бозорлар ва савдо комплекслар томонидан бозордаги радиоузелллар орқали озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суъний оширган сотувчи тадбиркорларга чора кўрилиши хақида мунтазам равишда огоҳлантириш бериб борилмоқда.
Андижон вилояти бозорлари ва
савдо комплекслари уюшмаси ахборот хизмати.