Андижон 24

АНДИЖОНДА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БЎЙИДА ЗАМОНАВИЙ ХОЖАТХОНАЛАР ҚУРИЛАДИ


13.04.2019   2440

Вилоятимиздан ўтган халқаро миқёсдаги автомобиль йўллари бўйидаги ёқилғи қуйиш шаҳобчалари олд қисмида замонавий, барча санитария-гигиеник талабларига жавоб берадиган хожатхоналар қурилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Боғишамол даҳасидаги Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида журналистлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилди.


“Чегаралар очилмоқда. Турли мамлакатлардан меҳмонлар келмоқда. Хориждан келаётганлар учун барча қулайликлар яратилиши керак. Ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муаммонининг катта ва кичик бўлмайди. Энг асосийси шароит бўлса бас. Шундагина бизга яхши баҳо беришади. Таклифий лойиҳаларга асосан хожатхоналар 12 очколи бўлиб, жаҳон андозаларига асосланади. Улар ёқилғи қуйиш шаҳобчалари тасарруфида бўлади.”, деди вилоят рахбари.