ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА АВГУСТ ОЙИНИНГ ШУ КУНИГА ҚАДАР 8 856 ТА ИСТЕЪМОЛЧИ 5 МЛРД. 91 МЛН. 736 МИНГ СЎМ ҚАРЗДОРЛИК БЎЙИЧА ОГОҲЛАНТИРИЛДИ


21.08.2020   2138

Айни кунларда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан барча ҳудудларга бириктирилган инспекторлар фойдаланилган табиий газдан юзага келган қарздорлик бўйича аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар қарздорлик ҳақидаги огоҳлантириш хати билан огоҳлантирилмоқдалар.

Ой бошидан бери 8 856 та истеъмолчи 5 млрд. 91 млн. 736 минг сўм қарздорлик бўйича огоҳлантирилдилар. Шундан 312 та истеъмолчи 555 млн. 490 минг қарздорлик бўйича тармоқдан узилди ва уларга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. 207 та хонадонда эса табиий газдан қоидабузарлик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Огоҳлантириш вақтида истеъмолчиларга кўрсатилган муддатда тўланмаган қарздор истеъмолчилар табиий газ тармоғидан узилиши, тармоқдан узилган истеъмолчи тасдиқланган прейскурантга асосан тўловни амалга оширгандан сўнг қайта тармоққа уланиши тушунтирилмоқда.

Манба: “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати