Андижон 24

АНДИЖОНДА «AQLVOY» КЎЧМА БОҒЧА АВТОБУСЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ(+видео)


01.06.2021   1005

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Андижонда вилояти мактабгача таълим ташкилоти бошқармасига 4 та «Aqlvoy» кўчма боғча автобусларини тантанали топширилди. Айни дамда автобуслар вилоят бўйлаб саёҳатини бошлади.

Ташкилотчилар ушбу автобусларда маҳаллалар, таълим муассасалари, сўлим масканларда бўлиб, «Болаларга беринг дунёни» шиори остида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этмоқдалар.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган. 1950 йилдан эса байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.