Андижон 24

АНДИЖОНДА АНТИКОРРУПЦИОН СИЁСАТГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ


18.02.2023   576

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида соҳада амалга оширилаётган антикоррупцион сиёсат мазусига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда филиал ва шаҳар-туман бўлимларининг ходимлари билан видеоконференция орқали фикр-мулоҳазалар алмашилди.

“Ҳудудугазтаъминот” АЖнинг комплаенс назорат бошқармаси ходимлари томонидан раҳбарият ва унинг таркибий бўлинмаларида коррупцияни олдини олиш, ҳуқуқбузарликни ўз вақтида аниқлаш, профилактик тадбирларни ўтказиш, коррупция ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррар эканлиги йиғилиш қатнашчиларига тушунтирилди. Шунингдек, корруцияга элтувчи ҳолатлар ҳақида аниқ мисоллар асосида маълумот берилди.

Тадбирда комплаенс назорат бошқармаси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси “Пора олиш”, 211-моддаси “Пора бериш” ва 212-моддалари “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” моддаларида айнан коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликлар кўзда тутилганлиги яна бир бор етказилди.

Таъкидланганидек, демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келади.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, коррупция жинояти ҳар қандай жиноят каби давлат ва жамиятнинг барқарорлиги, тинчлиги, айниқса тараққиёти учун хавфли ҳисобланади. Унга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки барчамиз ҳамкорликда курашсаккина бу иллатнинг илдизини қуритишга эриша оламиз.

Тадбир якунида, иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш ҳар бир давлат хизматчисининг бурчи эканлиги тўғрисида кенг фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

"Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати