ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА АЛИМЕНТ ОЛУВЧИ 15 МИНГГА ЯҚИН ФУҚАРОЛАРГА ПЛАСТИК КАРТАЛАР ТАРҚАТИЛДИ


23.06.2021   742

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармонида алимент ундирувлари юзасидан 2021 йил 1 мартдан бошлаб қаътий тартиб ўрнатилиб, ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши, бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилиши, ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилиши белгиланган эди.

Янги тартибга кўра, ҳар бир алимент пули олувчи фуқаролар номига тегишли банк картаси расмийлаштириш ишлари бошланди ва алимент пуллари қарздорнинг иш ҳақидан ундирувчи номига очилган янги пластик карточкаларга электрон тарзда юборилмоқда.

Ҳозирда, вилоятимиздаги 31 мингдан ортиқ алимент олувчи фуқароларга бепул ва беғараз равишда “Алоқабанк” томонидан 22 мингдан ортиқ пластик карталар очилиб, бугунги кунга қадар 15 мингга яқин фуқароларга тарқатилди.

Majburiy ijro byurosi Andijon viloyati boshqarmasi axborot xizmati.