ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА “АХБОРОТ МАСЛАҲАТ МАРКАЗИ” (EXTENSION CENTER) ОЧИЛДИ


07.11.2020   5860

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига KOPIA (Korea Programon International Agriculture) марказининг Ўзбекистондаги раҳбари Чой Сон Хо жаноблари ва ҳорижий меҳмонлар ҳамкорлик доирасидаги ахборот маслаҳат маркази очилиш маросимида қатнашдилар. Ушбу марказ Таълим - фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга қаратилган. Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида фаолият олиб борувчилар ушбу ахборот марказига келишиб, ўзларини учун зарур бўлган маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Қолаверса бундай истиқболли ҳамкорлик таълим сифатини оширишга ва институт рейтингини кўтаришга хизмат қилади. Шунингдек, меҳмонлар Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти “GIZ” билан ҳамкорлик доирасида Австрия давлатидан келтирилган зотдор қора молларнинг парвариши билан яқиндан танишдилар. Ҳорижлик мутаҳассислар чорва ҳайвонларининг парвариши бўйича таклиф ва тавсияларини ҳам бериб ўтишди.