ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА 8 МИНГ ТУП ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛДИ


20.12.2019   1903

Шу кунларда Андижон вилояти бўйлаб дарахт кўчатлари экиш ишлари авж паллада. Сўнгги икки ой давомида 8 минг туп кўчат ўтқазилди. Улар орасида энг кўп экилгани Павлония дарахти кўчатларидир. Қизиқ, нега айнан Павлония?

-Сабаби у дунёдаги энг тез ўсувчи манзарали ва ёғочбоп ўсимлик тури ҳисобланади,-дейдибиология фани ўқитувчиси Халимахон Аҳмедова. –Бир йилда 3-4 метргача ўсади. Баҳорда барг ёзишдан аввал гуллайди, гули жуда ёқимли ҳид таратади. Барглари йирик ва қалин бўлганлиги сабабли салқин бериб туради. Ҳашаротлар тушмаслиги боис кимёвий ишловга эҳтиёжи йўқ. Бир сўз билан айтганда, Андижон вилояти шароитига жуда мос.

Шуни қўшимча қилиш мумкинки, Павлония дарахти ҳаводаги захарли моддаларни бошқа дарахтларга нисбатан 10 марта кўп ютади ва 10 марта кўп кислород ажратиб беради. 3 йиллик дарахт кўчатидан ишлаб чиқариш саноатида фойдаланиш мумкин.

Манба: JURNALIST телеграмм канали.