Андижон 24

АНДИЖОНДА 3 ОЙ МОБАЙНИДА ҚОИДАБУЗАР ҲАЙДОВЧИЛАРДАН 6 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ ЖАРИМА УНДИРИЛГАН


17.04.2019   1782

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан турли йўналишдаги 68 минг 613 та қоидабузарлик аниқланиб, расмийлаштирилган. Бу ҳақда вилоят вилоят ЙҲХ бошқармаси хабар бермоқда.

Бошқарма бошлиғи, подполковник Сайидолим Зингировнинг маълум қилишича, қоидабузарликлар таҳлил қилинганда 19 минг 707 таси қўпол равишда, шунингдек 627 та маст ҳолатда автомашина бошқариш, 3 минг 145 та тезликни ошириш, 10 минг 810 та одам ташиш қоидалари бузилган. Аниқланган қоидабузарликлар учун ундирилган жарималар миқдори жорий йилнинг шу кунига қадр 6 миллиард 141 миллион сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятда 103 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, оқибатда 20 киши бевақт ҳаётдан кўз юмган, 91 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган. Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбир натижасида йўл транспорт ходисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 тага камайганлиги аниқланган.