Андижон 24

АНДИЖОНДА 274 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНДИ


15.12.2019   3167

Вилоятда кўп қаватли уй-жой фондларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда 274 та кўп қаватли уйлар мукаммал таъмирланди. Булардан 99 та кўп қаватли уйлар маҳаллий бюджетдан айланма маблағ сифатида ажратилган 9,3 млрд.сўм эвазига мукаммал таъмирланди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарлари ҳамда соҳага алоқадор мутахассислар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, 99 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун ажратилган айланма маблағларни (1620 та хонадон) уйда яшовчи мулкдорлар томонидан мажбурий бадал кўринишида қайтариш бўйича ишлаб чиқилган қайтариш графиклари ва режалар таништирилиб, 2020 йил январ ойидан қайтариш ишларини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги янги қонунга асосан, Андижон шаҳри Ўзбегим МФЙ ҳудудида янги қурилган 29 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ташкил этилаётган “Бошқарув ташкилоти” биноси ва моддий техник базаси таништирилди.

2020 йилда вилоятнинг шаҳар ва туманларида ҳам кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари очилишига тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилди.

Вилоят уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси

матбуот хизмати.