«102» хабарлари

Андижонда 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилган товламачи ушланди


16.07.2018   1753

2018 йил май ойида фуқаро З.Н, А.О исмли аёл билан танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлиб келган. «Ўткинчи муҳаббат»дан А.О устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлди ва З.Н га қўнғироқ қилиб, ўрталаридаги ишқий муносабатни видеотасмага ёзиб олганлигини, агарда 25.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бермаса ушбу видеотасмани интернет тармоғига жойлаб юбориши билан қўрқитади. З.Н.нинг аризасига асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.О исмли аёл фуқаро З.Н ни бошқа безовта қилмаслик эвазига, кимёвий ишлов берилган 10.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Хозирда ушбу холат юзасидан Андижон шахар ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати