Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА 220 МИНГ ДОЛЛАР МИҚДОРИДАГИ ВАЛЮТА НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАНИДА ЧЕГАРАЧИЛАР ТОМОНИДАН УШЛАБ ҚОЛИНДИ


17.01.2020   154

Президентимиз ташаббуслари туфайли қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларнинг тикланиши ўзаро манфаатли асосга қурилган. Божхона-назорат масканларида чегарани қонуний равишда кесиб ўтиш учун барча шароитлар яратилган. Шунга қарамай, ўрнатилган тартибларни ғаразли ниятда, пул орттириш мақсадида бузаётган фуқаролар ҳам учраб турибди.

Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисм хизматчилари декабрь ойининг ўзида иккита ҳолатда 220 минг АҚШ доллари миқдоридаги валютани қонунга хилоф равишда Қорасув шаҳридан оқиб ўтувчи катта канал орқали олиб ўтишга бўлган уринишларга чек қўйдилар.

Ҳ.Умаров,

ДХХ Чегара қўшинлари капитани.