Андижон 24

АНДИЖОНДА «2021 ЙИЛ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯКДИЛ ҚАДАМЛАР» ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА


16.01.2021   676

Андижон вилояти туман ва шаҳарларида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида “2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Секторлар кесимида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларида Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, Мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида сиёсатчилар, маънавият тарғиботчилари, олимлар томонидан иштирокчиларга кенг тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Булоқбоши туманидаги 11-сонли санатория мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров, 1-сектор ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

- Тарғибот тадбирининг асосий мақсади, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, қолаверса, Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга оширишда асосан нималарга эътибор қаратиш ва қандай йўллар билан ижросини таъминлаш кераклиги ҳақида ўрта бўғин раҳбарларига зарур билим ва тушунчалар беришдан иборат, - дейди тарғибот гуруҳи раҳбари, Андижон машинасозлик институти профессори Қиёмиддин Муфтайдинов. – Улар ўз навбатида ўзлари раҳбарлик қилаётган жамоаларда, маҳаллаларда, аҳоли ўртасида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича зарур тарғибот ишларини олиб боради. Натижада тарғибот тадбирлари самарадорлиги янада ортади.

Тадбир аввалидаПрезидентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича тайёрланган видеоролик намойиш этилиди. Сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан Мурожаатномадаги иқтисодий, ижтимоий масалалар, уларни самарали ташкил этиш юзасидан маърузалар ўқилди.

Савол-жавоб, мулоқот тарзида ўтган тадбир иитирокчилари Мурожаатнома юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олди.

  • Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятиини тарғиб этиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда асосан нималарга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида кенг билим ва тушунчалар олдик, - дейди тумандаги 3- умумтаълим мактаби директори Нафиса Шуҳратбекова. –Бу албатта, Мурожаатномадаги бутун ҳалқимиз, Ватанимиз тақдири, айниқса, ёш авлод тарбияси, таълим олиши билан боғлиқ муҳим вазифаларни нафақат тарғиб этиш, балки самарали амалга оширишимизда бизга ёрдам беради.

Хўжаобод, Жалақудуқ, Булоқбоши ва Марҳамат туманларида ўтказилган“2021 йил: янги марралар, якдил қадамлар” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларда давом этмоқда.

Ўз мухбирларимиз.