Андижон 24

АНДИЖОНДА 2020 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ БАРЧА СОҲАЛАРИДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИЛДИ


16.12.2020   9565

Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига қаратилаётган эътибор ҳамда яратилаётган шарт-шароитлар сабабли қишлоқ хўжалиги йўналиши ислоҳотлари изчил амалга ошириб келинмоқда.

Вилоятда 2020 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида юқори натижаларга эришилди.

Жумладан, жорий йилда вилоятда қарийб 80 минг гектар майдонда пахта етиштирилиб, шартномадаги 252 минг тонна ўрнига амалда 268 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди.

Пахтачиликда янги тизим асосида кластер усулида пахта етиштириш ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, вилоятдаги пахта майдонларини 10 та
пахта-тўқимачилик кластерларига
бириктирилиб берилиши, кластер корхоналари томонидан пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилиб, пахта парваришининг вегетация даврида моддий ресурсларнинг етказиб берилиши агротехник тадбирларнинг кечикишини олдини олиш тизимини яратилишига асос бўлди.

Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластер корхоналарида пахта хомашёсини йиғиштириб олишдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олувчи тизимнинг йўлга қўйилиши пахтачиликда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг моддий манфаатдорликларининг ошишига олиб келмоқда.

Вилоятга жорий йилда кластер корхоналари ва фермерлар томонидан 530 дан зиёд янги замонавий ва юқори унумли техника ва механизмлар олиб келинди.

Пахтачиликда кейинги йилларда юқори даражада ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳосилдорликнинг ошишига хизмат қилмоқда. Жумладан 2020 йилда вилоят бўйича ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 33,8 центнерни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 32,6 центнерни ташкил қилган, яъни жорий йилда ўтган йилга нисбатан ўртача ҳосилдорлик 1,2 центнерга ошди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан олиб борилаётган ижобий ишлар натижасида пахта майдонларида томчилатиб суғоришни жорий қилиш ҳисобига ҳар гектар ердан олинаётган ҳосилдорлик 10-15 центнерга ошмоқда.

Жумладан, 2020 йилда пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилинган майдонларда ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик қарийб 50-60 центнерни ташкил қилмоқда.

Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” кластер корхонаси томонидан Исроил давлатининг “Нетафин” компанияси билан
81 гектар ер майдонида замонавий томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди, ҳар гектар ер майдондан ўртача
61,2 центнердан жами қарийб 500 тонна пахта хом-ашёси етиштирилди.

Энг қувонарлиси, чўл шароити ҳисобланган Улуғнор туманидаги “Мамажон бува” фермер хўжалигида 52,5 гектар пахта майдонларининг ҳар гектар еридан олинган ҳосилдорлик ўртача 46,7 центнерга етказилганлиги пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси демакдир.

Пахтачиликда келгуси 2021 йилда янада улкан мақсадлар қўйилмоқда. Жумладан, пахта-тўқимачилик кластер корхоналари томонидан пахта ҳосилдорлигини янада ошириш, сифатли пахта ҳосили етиштириш мақсад қилиб олинмоқда.

Ушбу мақсадларда қарийб 700 тага яқин янги техникалар олиб келиш кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда пахта майдонлари 500 гектарга қисқартирилиб, 78 минг 891 гектарга экилиши режалаштирилмоқда. Лекин, ушбу майдонлардан жами 269 минг 807 тонна пахта етиштириш кўзда тутилмоқда. Ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик ўртача 34,2 центнерга кўтарилиши кутилмоқда.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Ғаллачиликда ҳам жорий йил натижалари яқин ўтган йиллар ичида бўлмаган десам, муболаға бўлмайди. Сабаби, вилоятда 2020 йилда 76 минг гектардан зиёд майдонларда деҳқончилик қилиниб, жами 517 минг тонна ялпи ҳосил етиштирилди, гектаридан олинган ҳосилдорлик 2019 йилга нисбатан вилоят бўйича ўртача 2,5 центнерга кўтарилди.

2020 йилда етиштирилган ғалла майдони 2019 йилдагига нисбатан 800 гектарга қисқарганини инобатга оладиган бўлсак, ҳосилдорлик янада кўпроқ ошганлигини кўришимиз мумкин.

Давлат омборларига жорий йилда олиб кирилиши режалаштирилган дон 261 минг тонна белгилангани ҳолда, амалда 293 минг тоннадан зиёд ёки 112 фоиздан ортиқ дон олиб кирилди. Фермерларнинг ўз ҳисобида қолган донлари ҳар йилига нисбатан кўпроқ бўлиб, манфаатдорлик даражаси ошди.

Таҳлилларга кўра ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, жорий йилда Балиқчи туманида ғалладан ҳар гектар ердан олинган ўртача ҳосилдорлик 71 центнерни ташкил қилган бўлса, Избоскан, Пахтаобод ва Шаҳрихон туманларида 70 центнердан ошди.

Андижон туманидаги “Дурафшон боғи” фермер хўжалиги томонидан олинган ўртача ҳосилдорлик 96,1 центнерни, Асака туманидаги “Асакалик Обид ери” фермер хўжалигида
93,3 центнерни Балиқчи туманидаги “Холмирза Болтабоев ишончи” фермер хўжалигида 91 центнерни, “Обиджон ота” фермер хўжалигида 90 центнерни ташкил қилди.

Қўрғонтепа туманидаги “Хантекс” кластер корхонаси томонидан ғаллачилик илмий маркази ташкил этилиб, уруғлик донни тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Жорий йилда корхона томонидан Россия давлатининг Краснодар ўлкасидан уруғлик олиб келиниб, бунинг ҳисобига 3 минг тонна уруғлик дон тайёрланди ва тарқатилди.

Бунинг ҳисобига 2021 йил ҳосили учун кластер корхонаси томонидан Қўрғонтепа туманидан ташқари, яна 11 та туманлардаги фермер хўжаликларига юқори авлодли уруғликлар етказиб берилди.

2021 йилдағаллачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида яна 8 та кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш ва ғаллачилик кластерлари умумий сонини 10 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Келгуси йил ҳосили учун вилоятда жами 76 минг гектар майдонларга кузги бошоқли дон экинлари жойлаштирилиб, белгиланган муддатларда экиш ишлари тўлиқ якунланди, ҳозирда агротехник тадбирлар асосида парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу майдонлардан ялпи 517 минг тоннадан ортиқ дон етиштириш ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилиши, давлат хариди тўлиқ бекор қилиниши ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга, шу жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилиши белгилаб қўйилганлигини инобатга олиб, ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда давлатга қарийб 173 минг тонна дон етказиб бериш белгиланмоқда.