Андижон 24

АНДИЖОНДА 154,4 ТОННА УН МАҲСУЛОТЛАРИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ОРҚАЛИ АҲОЛИГА СОТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ


19.04.2020   770

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, жойлардаги ҳокимият, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил 15 апрель кунги йиғилиш баёнидан келиб чиқиб, давлат ресурсларидан ажратиладиганун ҳажмларини вақтинчалик тартиб асосидачакана савдо, қолипли нон ишлаб чиқарувчи, ижтимоий соҳа муассасалари, қайта ишловчи ва макарон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиниши ва истеъмолчиларга кафолатли етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган бўлиб, 2020 йил 17 апрель куни тўғридан-тўғри шартномалар асосида “Асакадон” акциядорлик жамияти, “Андижондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ва “Қўрғонтепадон-маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан харид қилинган жами 154,4 тонна ун маҳсулотлари маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали аҳолига сотилиши таъминланди.

Шунингдек, департамент ходимлари томонидан бозорлар ва савдо дўконларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини асоссиз равишда оширганлик, бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатганлик учун жавобгарлик ҳусусида 1901 маротаба профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан асосий турдаги маҳсулотлар нархларини сунъий ошириб сотаётган 86 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, улардан 70,3 млн. сўмлик махсулотлар мусодара қилиниб, белгиланган тартибда аҳолига арзон нархларда сотилиши ташкиллаштирилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг

Андижон вилоят бошқармаси.