Андижон 24

АНДИЖОНДА 10 НАФАР ЁШЛАРГА ФУҚАРОЛИГИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ «ID» КАРТА ТОПШИРИЛДИ


18.05.2021   2631

Мамлакатимизда ҳар бир соҳада ёшларга бўлаётган эътибор тақсинга лойиқдир. Уларни ватанпарвар, мард ва жасур, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, улардаги ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш долзарб аҳамият касб этади.

Бугун вилоят ИИБ МваФРБ ҳамда Андижон шаҳри ИИОФМБ МваРБ ҳамкорликда маҳалалардаги уюшмаган аҳоли, шунингдек мактабларнинг 11 синф битирувчиларидан таркиб топган бир гуруҳёшларни вилоят ИИБ хузуридаги «Шон шараф» музейига таклиф этдилар. Йиғилганлар музейдаги ноёб экспонатлар билан ташишиб ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир жараёниданоодатий ҳолда 10 нафар ёшларга фуқаролигини тасдиқловчи “ID” карта расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилди.

Зулхумор АКБАРОВА,

Андижон вилояти Асака тумани

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими

профилактика инспектори,

лейтенант.