Андижон 24

«Андижон ёшлар форуми-2021»: УЛУҒНОРДА МУАЙ-ТАЙЧИЛАР БАҲСИ


20.05.2021   3075

Форум доирасида Улуғнор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида муай-тай бўйича мусобақалар ўтказилди.

Айтиш жоиз, вилоятда спортнинг мазкур йўналишига ҳам бирдай эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, маҳаллий ҳокимлик ҳамда Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муай-тай ассоциациясининг вилоят бўлими ҳамкорлиги ўлароқ, соҳани ривожлантириш, иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва юзага чиқариш борасида мақтанишга арзигулик натижалар бўй кўрсатаётир. Эътиборли жиҳати, муайян ҳудудларнинг спортга ихтисослашуви жараёни кетаётган бир паллада Пахтаобод ҳамда Избоскан туманлари ёшлари орасида айнан муай-тайга қизиқувчилар бирмунча кўпроқ эканлиги кўзга ташланмоқда.

Улуғнорда ўтган мусобақаларда вилоятнинг барча ҳудудларидан профессионал ва ҳаваскор муай-тайчилар тегишли тоифалари бўйича ўзаро баҳслашиб, имкониятларини намойиш этдилар. Ўзаро дўстликка асосланган курашлар давомида тажрибали мураббийлар иштирокчиларга ушбу спорт турининг сир-асрорлари, беллашув жараёнида эътибор қаратилиши зарур бўлган нозир жиҳатларни ўргатдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.