Андижон 24

Андижон: янгиланаётган «Янги бозор» ҳақида


04.05.2018   1383

Инсон зоти ўзи шунақа... Ҳар қандай янгилик, яхшиланиш, ўзгаришга жуда кўп холлардакўника олмайди, ҳар қандай ташаббусни инкор этади...

Атрофда кечаётган ижобий ўзгаришларни кўра олмайдиган, бошқаларга фақат оқ-қора кўрсатувчи кўзойнак орқали боқувчилар, тирноқ остидан кир қидирувчилар эса табиатнинг бошқа рангларини қайдан ҳам билсин?!

Юқоридаги фикрларни ёзилишига навбаиидаги журналистик суриштирув сабаб бўлди.

Нима эмиш, “Озодлик” радиостанцияси билан телефон орқали боғланган шахс Андижон шаҳридаги “Янги бозор” деҳқон бозоридаги иреконструкция ишларидан норозилигини билдириб, элликка яқин нон сотувчи аёллар бозор олдидан ўтувчи Фурқат кўчасини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берганмиш.

Мустақил блогер сифатида эътиборимни ўзига тортган бу “бомба”даги маълумотнинг қай даражада асосли эканлигини аниқлаш, охирига етиш учун “Янги бозор” деҳқон бозори акциядорлик жамияти раҳбари Муфтах Абдуолимович Мамадолимов билан юзландим.

Бозор бошлиғининг бирлдиришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар давомида деҳқон бозорларини реконструкцияқилиш ва уларнинг худудида замонавий савдо мажмуаларини қуришдастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853 сонли қарори асосида бутун республикадаги деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ўрнида замонавий кўринишдаги савдо мажмуаларини куриш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг 2017 йил 3 апрель кунги 173-Қ сонли қарорига мувофиқ “Янги бозор” худудида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва янги кўринишдаги бозор комплекси Мустақиллик байрами арафасида андижонликларга туҳфа этилади.

Мени ўзига тортган холат шуки, бозор маъмурияти кутилаётган таъмирлаш ишлари бўйича ҳар бир тадбиркорни аввалдан хабардор қилган. Бунга мен фотосуратлар тўпланган албомни кўриб ишонч ҳосил қилдим. Қолаверса, шаҳар ҳокимининг буйруғига асосан бозор ёнидаги Мангулик кўчасида вақтинча савдо қилиш учун руҳсат берилган.

Хўш “бўлмаган”ни “бўлди” дейиш, “йўлга чиқди”ни “йўл тўсди” деб бахолаш “Озодлик”чиларга нега керак?!

Мен ўйлайманки, ўзи ва оила аъзолари соғлигини ўйлаган ҳар бир одам санитария талабларига жавоб берувчи жойларда харид қилинган луқмани фарзандларига олиб боради. Ахир давлат ҳам замонавий, гигиена талабларини наъминловчи, чиройли ва озода жой қилайлик деяпти-ку?!

Хулоса чиқаришни эса доимгидекўзингизга қолдираман, азиз ўқувчим.

Андижонлик мустақил блогер Хасан Турдиев.