Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ИЗБОСКАН ВА ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНЛАРИ ҲОКИМЛАРИ ҲАМДА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ


18.09.2020   6471

Ҳукуматнинг тегишли фармойиши (421-Ф, 17.09.2020й) билан, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди.


Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Манба: ЎзА.

http://uza.uz/oz/society/ayrim-tumanlar-okimi-amda...