Спорт

АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ИККИТА ЖАМОАСИ МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ


09.11.2020   1939

"Профессионал футбол мактаблари лигаси" доирасида 15 ва 17 ёшли футболчилар ўртасида мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Иккала мусобақада ҳам Андижон вилояти вакиллари ғолиб чиқишди.

U-15 жамоалари иштирокида Наманганда бўлиб ўтган чемпионатнинг финал учрашувида Андижон вилояти жамоаси мезбон жамоа билан куч синашди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунлангач, турнир ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди ва унда омад андижонликларга кулиб боқди - 4:2.

Тошкентда U-17 жамоалари ўртасида ўтказилган турнирнинг финалида Андижон вилояти жамоаси Самарқанд вакиллари устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини қўлга киритди.