Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ ҲАЙДОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!!!


27.03.2020   3291

Сизга маълумки, бугунги кунда республикамиз ва бутун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси хавф солмоқда. Ушбу хавфни олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, тиббий ниқобларда юриш, анисептик воситалардан фойдаланиш, қўлни доимий равишда совун билан ювиб юриш ва энг асосийси, зарурият бўлмаса кўчага чиқмасдан уйда ўтириш кабилар ҳар бир фуқаро учун қатъий тавсия этилмоқда. Айни карантин даврида, аксарият фуқароларимизнинг тавсияларга кўра уйда ўтиришлари табиий газга бўлган эҳтиёжни ҳам кучайтирмоқда. Барча кундалик эҳтиёжлар учун, хусусан, овқат тайёрлаш, чой қайнатиш, сув иситиш ва бошқаларда табиий газдан кўпроқ фойдаланадилар.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, аҳоли хонадонларига табиий газ таъминотини узлуксиз равишда таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги барча автомобилларга, газ тарқатиш шаҳобчаларига 2020 йил 27 март кунидан бошлаб карантин муддати тугагунга қадарсоат 17.00 дан соат 06.00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ҳайдовчилар ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати