Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ПАХТА ТЕРИМИ 15 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ


10.09.2020   2828

Андижон вилоятида пахта терими 15 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди.

Маълумот берилишича, пахта теримини

10 сентябрдан Фарғона вилоятида;

15 сентябрдан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида;

20 сентябрдан Жиззах, Навоий, Тошкент, Хоразм вилоятларида;

25 сентябрдан Самарқанд вилоятида бошлаш графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Манба: Андижон | Kun.uz