ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ЁШЛАР ТЕАТРИДА «ЯША, КУРАШ...» СПЕКТАКЛИНИНГ ПРЕМЕРАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


14.11.2020   6035

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Андижон вилояти Ёшлар театрида давлат буюртмаси асосида Ўлмас Умарбековнинг "Шошма қуёш" асари билан маҳоратли режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров томонидан янгича талқинда саҳналаштирилган "Яша, кураш..." спектаклининг қабул комиссиясига тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Маданият вазирлиги Театр, концерт ва цирк томошаларини бошқариш ва ташкил этиш бошқармасининг бошлиғи Муқаддас Аҳмаджонова, Театрлар фаолияти бўйича Бадиий Кенгаш аъзоси, театршунос Тоҳир Муҳаммаддўст мазкур спектакль юзасидан ютуқ ва камчиликларини таъкидлаб ўтдилар.

Кўрикда мутахассислар томонидан театрнинг бугунги ижодий ўзгариш муҳити ва ўз олдига қўйган истиқболли режалари сари одимлаб бораётганлиги ҳам қайд этиб ўтилди. Улуғ Ватан уруши ортида матонатли, ҳалолу-пок ватандошларимиз тақдири акс этган "Яша, кураш..." спектаклининг ҳар жиҳатдан ижодий муваффақиятга етаклашига умид боғлаб премьерага рухсат берилди.

Манба: @andyoshlartheatr