Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ ҲАҚИДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАР ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ


08.08.2020   14562

8 АВГУСТ КУНИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ ҲАҚИДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАР ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи томонидан жорий йилнинг июнь ойида бошқарма бош ҳисобчиси, ғазначи ҳамда кадрлар бўлими бўйича бош мутахассис томонидан бошқарма 2018-2020 йиллар давомида ходимларига иш ҳақи тўланишида ҳамда товар моддий бойликларини фойдаланишда шубҳали ҳолатлар сезилган.

Ушбу ходимлар фаолиятида ноқонуний хатти-ҳаракатлар борлиги гумонлангандан сўнг яна келиб чиқиши мумкин бўлган жиноятлар ҳамда давлат бюджети маблағларини талон-тарож қилинишини олдини олиш мақсадида бошқарма бошлиғи томонидан тегишли идораларга белгиланган тартибда тўлиқ назорат тадбирини ўтказиб беришини сўраб мурожаат қилинган.

Ушбу мурожаат асосида июнь-июль ойлари давомида Давлат назорати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тегишли тартибда текширув ишлари амалга оширилган.

Текширувлар натижасига кўра, бошқарма ғазначиси ҳамда кадрлар бўлими бўйича бош мутахассис қонуний тартибда ўз лавозимидан озод этилган. Тергов давомида камомадлар аниқланганлиги сабабли Бошқарма бош ҳисобчиси имзо қўйиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.