ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ РАСУЛЖОН ТЎЛАНОВ ШАҲРИХОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ


10.02.2021   4198

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Бу ҳар бир давлат ташкилоти раҳбарини халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Жорий йилнинг 10 феврал куни Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бошқармаси бошлиғи Расулжон Тўланов Шаҳрихон туманида сайёр қабул ўтказди.

Ўтказилган сайёр қабулда 60 дан зиёд фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Деярли барча мурожаатлар жойида ҳал этилди, мурожаатларнинг 5 тасига тушунтириш берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли тартибда белгилаб олиниб, ижроси бўйича режа асосида ишлар тақсимланиб олинди.

Қабулга келган аҳолидан бошқарма ваколатида бўлмаган масалалар бўйича ҳам бир нечта мурожаптлар келиб тушди. Булар ҳам эътиборсиз қолдирилмасдан ваколатли идораларга тегишли тартибда чоралар кўриш учун юборилди.

Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.