Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЙ ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ХОНОБОД ШАҲРИГА ЯНГИ ҲОКИМ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


22.10.2020   2093

22 октябрь куни халқ депутатлари Хонобод шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Машъал Тажибаев номзоди шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Машъал Тажибаев Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини, 2015 йилда Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган.

Иш фаолиятини 2003 йилда Андижон вилоят пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. Турли йилларда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш худудий консалтинг маркази етакчи мутахассиси, нархларни шакллантириш бўлими бошлиғи, «Қишлоқ Қурилиш Инвест» ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси Андижон филиали уй-жой маркетинг шўъбаси бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси, котибияти мудири, Андижон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш,коммуникацилар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2016 йилда вақтинча Андижон шаҳар ҳокими вазифасини бажарган. Машъал Тажибаев Хонобод шаҳри ҳокими вазифасига тайинлангунга қадар Андижон вилояти Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида: Хонобод шаҳрининг собиқ ҳокими Мусахон Мамадалиев 29 сентябрь куни пневмония асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этганди.

«auz.uz» online гуруҳи.