Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИГА САЛОҲИДДИН ЮСУПОВ БОШЛИҚ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


17.12.2020   2421

С.Юсупов шу кунгача вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида фаолият кўрсатган.

С.Юсупов 1972 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1996 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини педиатрия иши мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон давлат тиббиёт институти болалар жарроҳлик кафедраси клиник-ординатори, институт «Камолот» жамғармаси раиси, вилоят ҳокимлиги ижтимоий масалалар мажмуи котибияти референти, Боғишамол поликлиникаси бош врачи, шаҳардаги 5-поликлиника бош врачи, вилоят ССБ бошлиғининг иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича ўринбосари, Бўз тиббиёт коллежи директори вазифасини бажарувчи, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси техниги ва пуллик хизматни ташкил этиш ахборот маркази врачи, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят ССБ бошлиғининг иқтисодиёт ва умумий ишлар бўйича ўринбосари вазифаларида ҳам ишлаган.