Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ПАХТАОБОД ТУМАНИДА БЎЛИБ ЎТДИ


25.04.2021   6570

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланган. Бу ҳар бир давлат ташкилоти раҳбарини халқ дарди билан яшаш, муаммоларга ечим излашга ундайди.

Хабарингиз бор ҳар ойнинг охирги шанбаси Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг аҳоли мурожаатлари бўйича қабулкуни. Жорий йилнинг 24 апрель куни вилоят ҳокими Пахтаобод туманида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят солиқ бошқармаси, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.