ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ


11.02.2021   2371

Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Турсунов Отабек Равшанбек ўғли тайинланди.

Турсунов Отабек Равшанбек ўғли 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йили Андижон вилояти Андижон шаҳар Саноат қурилиш темп масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган.

2007-2010 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Банклар маълумотлари асосида солиқ тўловчиларнинг бюджет билан муносабатларини таҳлил қилиш шўъбаси давлат солиқ инспектори бўлган.

2012-2014 йилларда Андижон вилояти давлат солиқ бошкармаси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Турсунов Отабек Равшанбек ўғли, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Турсунов Отабек Равшанбек ўғлини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.