Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВНИНГ АНДИЖОН ҲАЛҚИГА МУРОЖААТНОМАСИ


20.12.2021   1372

Ассалому алайкум, ҳурматли сенаторлар ва депутатлар!

Азиз юртдошлар!

Ҳурматли меҳмонлар!

Саноқли кунлардан сўнг, 2021 йил ҳам якунига етмоқда.

Ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин жорий йилда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Биз эришган барча ютуқларнинг баҳоси, аҳамияти ва қиммати, аввало, кундалик ҳаётимизда рўй берган ўзгаришлар билан ўлчанади, десам тўғри бўлади.

Энг асосийси, юртимизда яшаётган одамлар, уларнинг тафаккури, ҳаётга, атрофда юз бераётган барча воқеаларга муносабати ўзгарди.

Биласизлар, дунёқараш ўзгармас экан, турмуш ҳам, шароит ҳам ўзгармайди.

Бугун халқимиз ислоҳотларга ишонч билан қараяпти.

Одамларни рози қилиш – осон иш эмас.

Шу сабабли, биз фуқароларимизга муносиб турмуш шароитини яратиш, инсон қадр-қиммати ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш учун, янги режа ва янги дастурларни амалга оширишимиз зарур.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Хабарингиз бор, ҳар йили Давлатимиз Раҳбари мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқади.

Ўтган йилдан бошлаб эса, ҳудудий ҳокимлар томонидан ҳам туман, шаҳар ва вилоят Халқ депутатлари Кенгашларига Мурожаатнома тақдим этилмоқда.

Албатта, давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун “Янги Ўзбекистон”да олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, “Инсон қадри учун” тамойили асосида бизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Бугунги сессияда Андижон вилоятидан сайланган сенаторлар, вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар ҳамда
2022 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномани эътиборингизга ҳавола этишга рухсат бергайсизлар.

Батафсил Вилоят хокими Мурожаатномаси 2021 (1).pdf