Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ДАВОЛАНАЁТГАН БЕМОРЛАР ВА БОЛАЖОНЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИНИ УЛАШДИ


31.12.2019   1140

Байрам нафаси кезаётган 2019 йилнинг сўнгги кунида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Андижон вилоят ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусовалар вилоятимиздаги бир нечта тиббиёт муассасаларига янги йил совғалари билан ташриф буюрди.

Андижон шаҳар болалар шифохонаси, Андижон шаҳар 1-туғруқ уйи, Андижон шаҳар 2-туғруқ уйи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида бўлиб, беморлар ва болажонлар учун 1000 дан ортиқ янги йил совғалари тақдим этди. Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов болажонларнинг табассумлари ила давом этаётган байрам шодиёналарига ўзгача шукуҳ бағишлади. Шунингдек ҳомиладорлар ва яқин кунларда фарзандли бўлган аёллар, беморлар билан мулоқотда бўлди. Беморларнинг даволаниш жараёнлари, уларга яратилган шароитлар билан танишар экан, беморларнинг кайфиятига байрамона файз киритди.

Тиббиёт ходимларининг халқимиз розилигини олишдек масъулиятли иш жараёнлари ҳолати билан танишиш жараёнида ҳар бир тиббиёт масканидаги меҳнат жамоаси билан суҳбатлашиб, муассаса фаолияти учун зарур бўлиши мумкин бўлган талаблар билан фикрлашди.

Ҳар бир тиббиёт муассасасига вилоят ҳокимининг ташрифи байрамона кайфият тақдим этди, янги йил совғалари эса болажонларнинг бир умр ёдида муҳрланиб, уларнинг қувончли табассумлари байрам шукуҳига янада файз киритди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.