Бугуннинг гапи

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ


25.09.2020   3039

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида ташкил этилган вақтинчалик тақсимлаш марказида бўлди.

Марказ 2020 йил 7 сентябрда ташкил этилган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Муассасада қўшимча мини кислород заводи ўрнатилган бўлиб, 168 нафар беморга кислород нуқталари ажратилган, 22 нафар беморларга эса кислород концентратори билан сунъий нафас берилади. Муассасада 18 нафар малакали шифокорлар 32 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 26 нафар кичик тиббиёт ходимлари ҳамда 3 нафар бошқа ходимлар фаолият юритмоқда.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.