ЖАМИЯТ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАХМОНОВ САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ ВА СТУДИЯЛАР ОРҚАЛИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ


05.01.2021   6740

2021 йилнинг дастлабки кунларида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов ҳудуддаги шаҳар ва туманларнинг оила шифокорлари, оила ҳамширалари билан юзма-юз ва студиялар орқали очиқ мулоқот ўтказди.

Вилоят раҳбари 1000 дан ортиқ оила шифокори, 3 мингдан зиёд оила ҳамширалари билан суҳбати давомида “2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да аҳолининг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун янгича иш ташкил этиш ташаббусини илгари суриб, атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Соҳа ходимлари ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса шу оила аъзосидек, қадрдонига айланиши муҳим шартлардан эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, 2 ой давомида ҳуддуддаги бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолияти атрофлича танишиб чиққанлигини саломатлик посбонларининг вазифасига масъулият билан ёндашишлари учун барча шароитлар яратилиб, зарурий тиббий асбоб-ускуналар таъминланишини билдирди. Ҳар бир оила аъзосининг саломатлик ҳолатини ўрганиб чиқиши учун зарур бўлса 6 ой вақт ажратиш масаласига эътиборни қаратди.

Вилоят ҳокими " Бир кунда бир хонадон оила аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиш" масаласини тадбиқ этишни тавсия этди. Жараёнда мутахассислар шу хонадондасоғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориши, оила аъзоларининг қон босими, қондаги қанд миқдори, бўйи, оғирлиги яъни саломатлик ҳолати кўрсаткичлари борасидаги барча маълумотларни тизимга он-лайн жойлаб бориши ижобий натижаларга эришишда асосий омил бўлишини мисоллар асосида тушинтириб ўтди.

Мулоқот давомида вилоят ҳокими аҳоли соғлиғини авайлаб-асрашга маъсулият билан ёндошиш, ҳамжиҳатлик Давлат сиёсатининг устивор йўналишидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга бўлажак шифокорлар ва ҳамширларни бириктирилган оила поликлиникалари ҳудудида кенг кўламда амалиёт ўташлари мақсад мувофиқлиги хусусида гапириб, тиббиёт институти ректори ҳамда тиббиёт коллежларининг директорларига тавсиялар берди.

Барча иштирокчилар вилоят ҳокимининг талаб ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида камарбаста бўлишларини билдирдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.