Андижон 24

Андижон вилояти ҳокими: ХУДО ҲАМ САҚЛАНГАННИ САҚЛАЙДИ


30.07.2020   4395

Мутахассисларнинг таҳминларига кўра пандемиянинг иккинчи тўлқини куз ва қиш ойларига тўғри келади. У қай даражада бўлиши ҳам номаълум. Испания, Хитой ва Россияда вакцина яратилгани ҳақида хабарлар тарқаган бўлсада, самараси ва оммавий қўллаш имконияти тўғрисида бир тўхтамга келинмаган. Шу боис ҳозирдан зарур эҳтиёт чоралари кўриш тақозо этилади. Президент ва ҳукумат топшириғига кўра вилоятимизда қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 17 та давлат ва хусусий шифохоналарда 2590 та бемор учун стационар жой тайёрланди. Аксарият ҳолларда ўлим оқибатларига пневмония сабаб бўлаётганини инобатга олиб, палаталарга кислород етказиш ускуналари ўрнатилди. Тайёргарлик бешинчи августга қадар якунланади.

Шунингдек, 10 та объектда 1823 та беморга мўлжалланган қўшимча жойлар ҳозирланди. Бундан ташқари сиҳатгоҳлар, ётоқхоналар ва ёзги оромгоҳларда 10200 та жой ажратилиб, зарур тайёргарлик олиб борилмоқда.

Албатта, айтилганлар пандемия кўлами шу даражага етиб боради, дегани эмас. Бунинг учун яна ўша барчамиз билган талабларга амал қилишимиз зарурлигини билдиради, зеро, худо ҳам сақланганни сақлайди.

«auz.uz» online гуруҳи.