Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ


13.11.2020   5909

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ўтказилган онлайн мулоқотда иштирок этди.

Онлайн мулоқотда жорий йил 9 ой якунлари бўйича Андижон вилоятининг Хитой Халқ Республикаси билан товар айланмаси 237,6 млн АҚШ долларини ташкил этгани (экспорт 42,6 млн доллар ва импорт 195 млн доллар) таъкидланди.

Андижон вилояти томонидан Хитой Халқ Республикаси ҳукумати орқали “Шанхэ халқаро агросаноат холдинг” компанияси билан ҳамкорликда гилос етиштириш, уни қайта ишлаш ва қадоқлаш, “Цзюфан Хунсин” Пекин транспорт ускуналари компанияси билан эса логистика марказини ташкил этиш юзасидан умумий қиймати 500 млн долларлик лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Ушбу музокаралар якунида умумий қиймати 500 млн долларлик гилос мевасини етиштириш ва экспорт қилишни кўзда тутувчи йирик инвестицион лойиҳа имзоланди.