Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ДEПУТАТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ (+ВИДЕО)


16.04.2021   919

Сессия тарзида ўтказилгантадбирда вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ҳокимият ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда биринчи ярим йилликда қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Халқ депутатлари кенгаши ҳамда тадбиркорларга мурожаатномаси тингланди.

Унда макроиқтисодий кўрсаткичларни ошириш, бўш турган ер майдонлардан самарали фойдаланиш, мурожаатлар билан ишлаш натижадорлигини орттириш, маҳаллабай ишлаш тизимини жадаллаштириш ва маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтиришда тадбиркорликни ривожлантириш энг асосий омил эканлиги алоҳида таъкидланди.

Жорий йилда 8 минг та янги субъектларни ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда ҳозирга қадар 1 минг 545 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди. Натижада, 5 минг 52 та иш ўринлари яратилиб, жами 1,5 млрд. сўм миқдорида бюджет тушумлари амалга оширилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда 3000 та ва йил якунига қадар яна 6 минг 500 та субъектлар ташкил қилинади ва 18 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. 1-чоракда умумий қиймати 466 млрд. сўмлик 94 та лойиҳалар ишга туширилиб, 4 минг 160 та янги иш ўринлари яратилди. Барча соҳаларда юқори натижаларга эришиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Таҳлилларга кўра, 2021 йилда кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 70 фоизга (ўтган йилга нисбатан 1,1 бандга), саноатда 21 фоиз (1,1 бандга), инвестицияларда 64,2 фоиз (0,7 бандга), қурилиш ишларида 94 фоиз (0,6 бандга), жами хизматларда 68 фоиз (1,1 бандга) ва экспортда 46 фоизга (1,2 бандга) тенг бўлиши кутилмоқда.


Мурожаатномада баён қилинган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, вилоятимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини янада юксак босқичга кўтаришга хизмат қилади.

«auz.uz» online гуруҳи.