Андижон 24

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ: УЙДА ҚОЛИНГ! ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛАНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ! (+ВИДЕО)


06.04.2020   2088

Мамлакатимизда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томониданмаҳаллаларҳамда аҳоли зич жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудларида тинимсиз равишда карантин пайтида коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Бугун Халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Касалликни енгиш ва барча ишларга мардона туриш бизнинг халқимиз учун бегона эмас. Синовли кунларда фуқаролардан уйда бўлишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

УЙДА ҚОЛИНГ! ЎЗИНГИЗНИ ВА ОИЛАНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.